«ноқонуний ер сотиш» тегли мақолалар


Фарғона вилоятининг 4 та туманида ноқонуний ер сотишда гумонланганлар ушланди
19 апрель 2024, 13:47

Фарғона вилоятининг 4 та туманида ноқонуний ер сотишда гумонланганлар ушланди

ДХХ Фарғона вилоятининг Қува, Учкўприк, Тошлоқ ва Риштон туманларида ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ бир неча ҳолатларни аниқлади (видео).

Фарғонада 25 сотих ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушланди
26 январ 2024, 11:07

Фарғонада 25 сотих ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушланди

Бувайда туманида маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси учун ажратилган 25 сотих ерни ҳужжатларсиз 160 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Самарқандда 50 сотих ерни $97 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
29 ноябр 2023, 10:24

Самарқандда 50 сотих ерни $97 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Ургут туманида фуқаро 50 сотих ерни 97 минг долларга ноқонуний сотишда гумонланиб ушланди. Давлат кадастрлар палатаси туман филиали ходими эса ушбу ер учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига 500 доллар олган вақтида қўлга тушди.

Тошкент вилоятида кадастр палатаси ходими 15 минг доллар пора билан ушлангани айтилмоқда
12 ноябр 2023, 09:52

Тошкент вилоятида кадастр палатаси ходими 15 минг доллар пора билан ушлангани айтилмоқда

ДХХ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда 4 та ҳудудда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйди. Хусусан, Давлат кадастрлари палатасининг Ўрта Чирчиқ тумани филиали ходими 15 минг доллар олган вақтида қўлга олингани айтилмоқда.

Андижонда ер майдонини жами 48 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
11 октябр 2023, 10:40

Андижонда ер майдонини жами 48 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Андижонда ер майдонларини жами 48 минг долларга сотмоқчи бўлганлар, Қорақалпоғистонда эса 85 млн сўмга давлат ерини фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс гумонланувчи сифатида ушланди.

Самарқандда ҳокимият захирасидаги ерни $75 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
17 июн 2023, 20:31

Самарқандда ҳокимият захирасидаги ерни $75 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Тойлоқ туманида ҳокимият захирасидаги 18 сотих ерни 75 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фарғонада 14 гектар ерни $140 мингга сотмоқчи бўлган Россия фуқароси ушланди
2 июн 2023, 12:35

Фарғонада 14 гектар ерни $140 мингга сотмоқчи бўлган Россия фуқароси ушланди

Фарғонада Россия фуқароси 14 гектар боғдорчилик ерини ҳужжатларсиз 140 минг долларга сотмоқчи бўлгани айтилмоқда. У бўнак сифатида 15 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди

Фарғонада салкам 0,75 гектар ерни $80 мингга ноқонуний сотмоқчи бўлган ферма раиси ушланди
22 май 2023, 15:00

Фарғонада салкам 0,75 гектар ерни $80 мингга ноқонуний сотмоқчи бўлган ферма раиси ушланди

Бувайда туманида боғдорчилик учун ажратилган 0,75 гектар ерни ноқонуний равишда 80 минг долларга сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари қўлга олинди.

Самарқандда ўрмон хўжалиги ерини $25 мингга сотишга уринган фуқаро ушланди
18 апрель 2023, 15:15

Самарқандда ўрмон хўжалиги ерини $25 мингга сотишга уринган фуқаро ушланди

Оқдарё туманида фуқаро ўрмон хўжалигининг 3 гектар ерини 25 минг долларга сотишга уринганликда айбланмоқда. Гумонланувчи харидордан 10 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.

Тошкент вилоятида 420 минг гектар ерни $700 мингга сотишга уринганлар қўлга олинди
13 март 2023, 16:59

Тошкент вилоятида 420 минг гектар ерни $700 мингга сотишга уринганлар қўлга олинди

ДХХ Оҳангарон туманида 420 минг гектар ерни $700 мингга сотишда гумонланган ферма раҳбари, унинг отаси ва маҳалла раисини қўлга олди. Шунингдек, Жиззах ва Андижонда ҳам ноқонуний ер сотиш ҳолатлари аниқланди.

Қашқадарё ва Сирдарёда ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди
22 феврал 2023, 11:16

Қашқадарё ва Сирдарёда ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди

ДХХ тезкор тадбир ўтказиб, Қашқадарёда жами 99 гектар ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбарлари ва ходимини қўлга олди. Сирдарёда ҳам муқаддам судланган шахс боғ яратиш учун берилган ерни 30 минг долларга сотмоқчилиги маълум бўлди. Ҳозир ушбу шахсларга жиноят иши очилди.

Сирдарёда 4,5 гектар ерни $240 мингга сотишда гумонланган шахслар ушланди
21 сентябрь 2022, 10:54

Сирдарёда 4,5 гектар ерни $240 мингга сотишда гумонланган шахслар ушланди

Сирдарё вилоятида дарё қирғоғидаги 4,5 гектар ерни 240 минг долларга сотишга уринган шахслар келишилган пулнинг 13 минг долларини олаётган вақтда ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Навоийда 2,2 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
20 сентябрь 2022, 09:24

Навоийда 2,2 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Навоий вилоятида бир гуруҳ шахслар иссиқхона қуриш учун ажратилган 2,2 гектар ерни 200 минг долларга сотишга урингани айтилмоқда. Гумондорлар келишилган пулнинг 20 минг долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди.

Сурхондарёда 22 сотих ерни $17,6 минг эвазига сотмоқчи бўлган шахс ушланди
23 август 2022, 16:41

Сурхондарёда 22 сотих ерни $17,6 минг эвазига сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Сурхондарёнинг Сариосиё туманида фуқаро фермер хўжалигига қарашли ер майдонидан 22 сотих қисмини 17,6 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Сурхондарёда 30 сотих ерни 105 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
18 август 2022, 11:12

Сурхондарёда 30 сотих ерни 105 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Сурхондарёнинг Термиз туманида фермер хўжалигига тегишли 30 сотих ер майдонини 105 млн сўмга сотишни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Текширув давомида гумонланувчи айбига иқрор бўлиб, 15 млн сўмни қайтарган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

400 минг доллардан зиёдроққа ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди
11 август 2022, 19:43

400 минг доллардан зиёдроққа ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ноқонуний ер сотишга уринишларни тўхтатиб қолди. Жумладан, Поп тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари «Янги Ўзбекистон» массивида саккизта уй қуриш учун рухсатнома бериш учун пул олаётганда ушланди.

Тошкент вилоятида 2 гектар ерни $500 мингга сотишга уринганликда гумон қилинган шахс ушланди
31 июл 2022, 13:24

Тошкент вилоятида 2 гектар ерни $500 мингга сотишга уринганликда гумон қилинган шахс ушланди

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида фуқаро бошқа фуқарога қарашли иссиқхона учун ажратилган 2 гектар ер майдонини ишлаб чиқариш цехи қурмоқчи бўлган шахсга 500 минг долларга сотишга уринганликда айбланмоқда. У сўралган пулдан 50 минг долларини олган вақтида ДХХ томонидан қўлга олинди.

Самарқандда 5 сотих ерни $100 мингга сотишга уринганликда гумон қилинган шахс ушланди
30 май 2022, 19:09

Самарқандда 5 сотих ерни $100 мингга сотишга уринганликда гумон қилинган шахс ушланди

Самарқанд туманида фуқаро бошқа фуқарога қарашли иссиқхона қуриш учун ажратилган 50 сотих ер майдонининг 5 сотихини 100 минг долларга сотишга уринганликда айбланмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказган тезкор тадбирда у 70 минг долларни олган вақтида қўлга олинди.

Учта ҳудудда ер майдонини ноқонуний тарзда сотишга уринган шахслар ушланди
18 май 2022, 13:29

Учта ҳудудда ер майдонини ноқонуний тарзда сотишга уринган шахслар ушланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари Қорақалпоғистонда 0,5 гектар ерни 47 минг долларга, Тошкентда 6 сотих майдонни 14 минг долларга ҳамда Бухорода 4 сотих ерни 9 мингга сотишга уринган шахсларни қўлга олди. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилоятида 40 гектар ерни $3 млнга сотишга уринган шахслар ушланди
16 апрель 2022, 18:39

Тошкент вилоятида 40 гектар ерни $3 млнга сотишга уринган шахслар ушланди

Бўстонлиқ туманида тўрт нафар тадбиркор ва Мирзо Улуғбек туман ҳокими ёрдамчиси 40 гектар ерни 3 млн долларга сотишга уринганликда гумон қилинмоқда. Улар 180 минг долларни аванс тариқасида олганида ушланган. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг